Қозоғистонда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Фото: Фото: freepik.com

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 19 апрель куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

“Республиканинг аксарият ҳудуди кенг антициклон таъсирида бўлиб, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат шимолда, шарқда, кундузи республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда атмосфера фронтал қисми ўтиши сабабли ёмғир ёғади, шарқда, жануби-шарқда момақалдироқ бўлади”, - дейилади хабарда.

Қозоғистон бўйича шамол тезлиги кучайиши, жануб ва жануби-ғарбда чанг бўрони, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарб, шарқ ва марказда туман тушиши кутилмоқда.