Қозоғистонда Қозоғистон исмли қанча киши яшайди

Фото: Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform — Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, мамлакатда Қозоғистон исмли 28 нафар фуқаро истиқомат қилади.

Статистика бюроси таъкидлаганидек, уларнинг аксарияти Қарағанди вилояти (7 киши) ва Ақмола вилоятида (6 киши) аниқланган.

“Қостанай вилояти ва Астанада — ҳар бирида — 3 нафардан, Алмати ва Манғистау вилоятларида ҳамда Чимкентда — ҳар бирида 2 нафардан. Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида эса биттадан фуқаро. 28 кишидан фақат битта аёлнинг исми Қозоғистон”, — дейилади хабарда.

Статистик маълумотларга кўра, энг кекса қозоғистонлик 92 ёшда, энг кичиги эса 25 ёшда.

Аввалроқ Миллий статистика бюроси аҳоли турмуш сифати бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилган эди.