Ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. У коррупция рискларини таҳлил қилиш ва хариталаш, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш, харидлар жараёнининг шаффофлигини ошириш ва жамоатчилик билан очиқ мулоқотни шакллантириш бўйича ягона ёндашувни ўрнатади.
Янги стандарт қуйидагиларни назарда тутади:
- коррупция хавфини мунтазам таҳлил қилиш учун интерактив харитани шакллантириш;
- манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш қоидалари, совғалар олиш ва саёҳатларни чеклаш;
- коррупцияга қарши кураш мавзулари бўйича ходимларни мажбурий ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш;
- асосий режалар ва ҳисоботларни вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш, шунингдек, Жамоатчилик кенгашининг иштироки;
- давлат харидлари тартиби устидан назоратни кучайтириш, рақобатга устувор аҳамият бериш.
— Стандартнинг қабул қилиниши Қозоғистоннинг коррупцияга қарши сиёсати концепциясини амалга оширишдаги муҳим қадам бўлиб, давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дейилади хабарда.
Коррупцияга қарши стандартнинг тўлиқ матни вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилган.