«11 сентябрь ҳолатига кўра , республикада COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 106 661 кишига етди. Шу жумладан, даволаниб чиққанлар сони 100 409 кишини ёки 94,1%ни ташкил этмоқда. Сўнгги кун ичида 161 киши вирусдан даволаниб чиқди. Вафот этганлар умумий сони 1656 кишига етди», - деди Бағдат Қожахметов Марказий брифингда.
Айни пайтда 4 596 киши даволанишни давом эттирмоқда, уларнинг 34 нафари болалардир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган сутка давомида мамлакатда 77 киши COVID-19 юқтирган.