«Омикрон варианти Қозоғистонда тез тарқалмоқда. Бугун Туркистон вилоятидан ташқари бутун мамлакат «қизил» зонада. Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни тавсифловчи кўрсаткичлар ҳам «омикрон» вариантининг тарқалишини тасдиқлайди», - деди Ажар Ғиният.
Вазир статистик маълумотларни ҳам келтирди.
«Шундай қилиб, сўнгги бир ойда коронавирус инфекциясини юқтириш 19,6 баробар, репродуктив сони эса 2,1 баробар ошди», - деди Ажар Ғиният. Унинг қўшимча қилишича, касалланиш бўйича кунлик тестлар ҳажми 3,5 бараварга ошган ва бир кунда 50 000 тага етган.
Муаллиф: Серик Сабеков