«Бугунги кунга қадар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига олтита ҳудуддан 123 та мурожаат келиб тушди. Қоидаларга мувофиқ, биз уч иш куни ичида, яъни ижтимоий суғурта жамғармасидан ушбу одамларга 2 миллион танга товон пули тўлаймиз. Пуллар ушбу аризаларда кўрсатилган реквизитлар, ҳисоб рақамларига йўналтирилади», - деди Биржан Нуримбетов.
Шунингдек, у вафот этган тиббиёт ходимларининг оилаларига бериладиган товон пулини олиш учун ҳали ариза келиб тушмаганлигини таъкидлади.
«Ҳозирча улар учун ҳеч қандай ариза тақдим этилмаган», - деди Биржан Нуримбетов.
Таъкидланишича, коронавирус билан касалланган шифокорлар 2 миллион танга (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 16 июль кунги расмий курсга кўра, 49 миллион 320 минг 000 сўм – Таҳр.), вафот этган шифокорларнинг оилалари эса 10 миллион танга (246 миллион 600 минг 000 сўм) миқдорида компенсация олишади.