ҚР Бош давлат меҳнат инспектори Толеген Оспанқуловнинг сўзларига кўра, концепциянинг амалга оширилиши натижасида ижтимоий шерикликнинг барча томонлари учун ижобий натижа кутилмоқда.
"Ишчилар учун - ҳаёт сифатини яхшилаш ва соғлиғини муҳофаза этиш. Иш берувчилар учун хавфсиз иш жойларини яратиш ва меҳнат унумдорлигини оширишдан иқтисодий манфаатдорлик мавжуд. Давлат учун бу – мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва рақобатбардошлигини оширишдир”, - деди Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида маърузачи.