Қозоғистонда қайси давлатнинг сайёҳлари узоқ вақт саёҳат қилишади

Фото:
ASTANА. Кazinform – АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан келган сайёҳлар Қозоғистонда ўртача 4 кун бўлишади, дея хабар беради Кazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигига таяниб.

eQonaq ахборот тизими маълумотларига кўра, сайёҳлик мақсадида келган АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Ҳиндистон фуқаролари Қозоғистонда ўртача 4 кун бўлишади.

Мамлакатда қолиш муддати бўйича Ўзбекистон фуқаролари етакчилик қилмоқда. Қўшни давлатдан келган сайёҳлар Қозоғистонда 10 кунгача қолишлари мумкин.

Россиялик сайёҳлар - 6 кун, Беларусь фуқаролари - 5 кун, Германия сайёҳлари - 4 кун, Хитой фуқаролари мамлакатда 3,5 кун ўтказадилар.

«eQonaq тизими мамлакатимизга келаётган сайёҳлар оқимини мониторинг ва таҳлил қилиш, жойлаштириш жойлари реестрини яратиш ва ҳ.к. бир қанча муҳим вазифаларни бажаради. Асосий мақсад – сайёҳларга кўрсатилаётган хизматларнинг шаффофлиги ва сифатини ошириш. Тизимда жойлаштириш хизматини таклиф этувчи 3 минг 214 тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган», — деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот котиби Мўлдир Абдуалиева.