Қозоғистонда картошка, сабзавот ва меваларни сақлаш учун қанча омборлар мавжуд

Фото: Фото: Павлодар облысы әкімдігі

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда картошка, сабзавот ва мева сақлаш омборларининг умумий сиғими 2 371 500 минг тоннани ташкил этади. Бу Kazinform агентлигининг расмий сўровига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий жавобида айтилган.

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда 2023-2025 йилларга мўлжалланган сабзавот омборларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича комплекс режа амалга ошириляпти. Бугунги кунда республика бўйича картошка, сабзавот ва меваларни сақлаш бўйича умумий сиғими 2371,5 минг тонна бўлган 964 та объект мавжуд”, - дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2024 йил якуни бўйича сақлаш сиғими 166,2 минг тоннани ташкил этган 27 та объект қурилди. 2023 йилда қуввати 292,7 минг тонна бўлган 35 та лойиҳа амалга оширилди. 2025 йилда умумий қуввати 140,5 минг тонна бўлган 23 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилда режалаштирилган лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилса, мамлакатда бундай омборларнинг сиғими 2,5 миллион тоннадан бир оз кўпроқни ташкил этади. Ўтган йили эса мамлакатда 2,9 миллион тонна картошка, 3,9 миллион тонна сабзавот ва 2,6 миллион тонна полиз маҳсулотлари, яъни 9,4 миллион тонна шу тоифадаги маҳсулотлар етиштирилди. Бу рақамлар шуни кўрсатадики, мамлакатда бундай маҳсулотлар ҳажми ва омборхоналар сиғими ўртасидаги тафовут қарийб 4 баробарга тенг.