Қозоғистонда қанча уран захираси бор

Фото: Фото: Қайрат Зайнишев / Kazinform

ASTANА. Кazinform — Мамлакатдаги тахминий уран захиралари 2 миллион тоннадан ортиқ. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири ўринбосари Ерлан Акбаров Сенатнинг ялпи мажлисида маълум қилди.

— Қозоғистондаги тахминий уран захиралари 2 миллион тоннадан ортиқ. Мамлакатда 9 та уран провинцияси мавжуд, — деди Ерлан Акбаров сенаторларнинг саволларига жавоб берар экан.

Таъкидлаш жоизки, бугун Сенатнинг ялпи мажлисида “Углеводородлар ва уран соҳасида ер ости бойликларидан фойдаланишни такомиллаштириш масалалари бўйича “Ер ости бойликлари ва ер ости бойликларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонуннинг мақсади ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, инвестиция жозибадорлигини ошириш ва уран секторида давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон уранини сотиб олувчи давлатлар сони ортиши мумкин.