Қозоғистонда қанча ўсмир ва ҳомиладор аёллар эмланди
20:00, 29 Ноябр 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни эмлаш бўйича маълумотни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
2021 йил 28 ноябр ҳолатига кўра, жами 76 944 киши Pfizer вакцинасининг биринчи дозасини олди. Шу жумладан:
- ўсмирлар - 60 325
- ҳомиладор аёллар - 5 284
- эмизикли аёллар - 11 335.