Қозоғистонда қанча автомобиль рўйхатга олинган
ASTANA. Kazinform – 2025 йил апрель ойида 184,7 минг дона автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган, дея хабар беради Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб.
Жумладан, 153,3 мингтаси енгил автомобиль, 11,3 мингтаси юк автомобиллари, 1,5 мингтаси автобуслар, 18,6 мингтаси автомототранспорт воситалари.
2025 йил 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда рўйхатга олинган автомобиллар сони 6 миллион белгидан ошиб, 6 176 минг донани ташкил этди. Уларнинг 86,5 фоизи енгил автомобиллар, 9,7 фоизи юк автомобиллари, 1,9 фоизи автобуслар, 1,9 фоизи автомототранспорт воситаларидир.
2025 йил 5 апрелдан 50 км/соатгача тезликка эриша оладиган автомототранспорт воситаларини (мопедлар) мажбурий рўйхатга олиш жорий этилди. Апрель ойида рўйхатга олинган автомототранспорт воситалари сони 18,6 минг донани ташкил этди, шу билан рўйхатга олинган автомототранспорт воситаларининг умумий сони 115,8 минг донани ташкил этди.