«Бугунги кунга қадар мамлакатимиздаги кондоминиум объектларини бошқаришнинг янги шаклларига ўтилиши шарт бўлган 46 минг 522 кўп қаватли уйнинг 42 минг 11 тасида бошқарув шакли ўзгарди. Яъни, 90,4 фоизи бошқарувнинг янги шаклига ўтган. Шундан 4 минг 109 кўп қаватли уй уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига ўтказилди, 37 минг 902 уйда эса оддий шериклик жамияти ташкил этилди.
Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон, Туркистон вилоятлари ва Чимкентда юз фоиз янги кондоминиум бошқаруви объектларига ўтказилди», — деди қўмита раиси ўринбосари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай