2022-2023 йиллардаги иситиш даври бошланганидан бери ички эҳтиёжлар ва аҳоли учун 4 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 фоизга кўпдир.
«Кўмир қазиб олувчи корхоналар маълумотларига кўра, кўмир таннархи ўтган йилги даражада сақланиб қолган. Айни пайтда ички бозорда кўмир географик жойлашуви ва қаттиқ ёқилғининг маркасига қараб бир тоннаси 8 минг тенгедан 21 минг 600 тенгегача сотилмоқда»
, - дейилади йиғилишда.
Томонлар кўмир саноатини модернизация қилиш ва соҳага янги технологияларни жорий этиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.