Қозоғистонда ишлаб чиқарилган яшил энергия ҳажми 31,1 фоизга ошди

Фото: Коллаж: Pixabay

ASTANA. Kazinform – 2023 йилда қайта тикланадиган энергия манбаларининг умумий электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 5,8 фоизни (йирик гидроэлектростанцияларни ҳисобга олган ҳолда 12,74 фоиз) ташкил этди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Qazstatга таяниб.

Яшил энергия ишлаб чиқариш ҳажми 6 609,7 миллион кВт/соатни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,1 фоизга ўсди.

Ўтган йилга нисбатан шамол турбиналари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси 63,3 фоизга ошиб, 3,7 миллион кВт/соатни ташкил этди.

Бундан ташқари, кичик гидроэлектр станциялардан олинадиган энергия ҳажми 16 фоизга ошди – жами 949,1 миллион кВт/соат.

Қуёш энергияси ишлаб чиқариш 2023 йилда 1,5 фоизга (1872,8 миллион кВт/соат) камайди.

Биогаз қурилмаларидан энергия ишлаб чиқариш йил давомида 52,1 фоизга камайиб, 1,4 миллион кВт/соатни ташкил этди.