ASTANА. Кazinform – Ижтимоий суғурта тизимига бадаллар тўланган вақтга мувофиқ, 6 ойгача бўлган муддатда аввалги даромаднинг 45 фоизини тўлаш жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Сенат ялпи мажлисида Ижтимоий кодекс лойиҳаси ва турдош қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Мавжуд суғурта тизими ижтимоий хавфнинг 5 туридан суғурта қилади. Бу халқаро стандартлар ва реал иқтисодий шароитларга жавоб берадиган тизимдир. Шунинг учун унинг асоси сақланиб қолган. Бироқ, мақсад ўзгаради. Тизим нафақат ижтимоий нафақалар тўлашга, балки биринчи навбатда фуқароларни расмий меҳнатга ундашга қаратилади», — деди вазир.
Шу билан бирга, у таклиф этилаётган ўзгаришларнинг асосий тенденцияси тизимда давлат, иш берувчилар ва ишчиларнинг иштироки эканлигини таъкидлади.
«Иккинчидан, тизимда иштирок этиш вақти билан ижтимоий тўловлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, учинчидан, ижтимоий тўловларни ўз вақтида тўлаётган ходимларга суғурта жамғармаларидан тўланадиган ижтимоий тўловлар миқдорини босқичма-босқич ошириш бўлади. Масалан, ишсиз фуқароларнинг ижтимоий суғурта тизимига бадал тўлаган вақтига кўра 6 ойгача бўлган олдинги даромадининг 45 фоизини тўлаш режалаштирилган», — деди Тамара Дуйсенова.
Муаллиф: Марлан Жиембай
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.