Вазирлик маълумотларига кўра, агар 2018 йилда қозоғистонликлар 356 петабайт ишлатган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 1000 петабайтга етган. Шу билан бирга, истеъмол қилинадиган интернет-трафик миқдори ҳар куни ўсиб бормоқда.
ҚР Рақамли ривожланиш вазири Бағдат Мусин уяли алоқа операторлари раислари билан йиғилиш ўтказди ва унинг якунида интернет сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тақдим этиш бўйича топшириқ берди.
Шу билан бирга, Бағдот Мусин тавсиясига кўра мобиль операторлар Марказий коммуникациялар хизматида тарифлар ва интернет сифатини ошириш бўйича брифинг ўтказиш ташаббуси билан чиқди. У 11 августда бўлиб ўтади. Брифингда мобиль операторлар ва Рақамли ривожланиш вазирлиги вакиллари иштирок этади.