Қозоғистонда илк АЭС қурилиши: «Росатом» билан йўл харитаси имзоланди
17:31, 20 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Атом энергияси агентлиги ва Россиянинг «Росатом» корпорацияси мамлакатда илк атом электр станцияси (АЭС)ни қуриш бўйича ҳужжатларни имзолади, деб хабар беради ТАСС.
Қозоғистонда илк АЭСни амалга ошириш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган индикатив йўл харитаси ҳам имзоланди.
“Биз Қозоғистондаги АЭС лойиҳаси бўйича аниқ параметрларга чиқдик ва муҳим ҳуқуқий қадамни ташладик”, – деди «Росатом» раҳбари Алексей Лихачёв имзолаш маросимида.