Қозоғистонда икки мингга яқин мактаб Starlink интернет тармоғига уланди
15:17, 02 Август 2024
ASTANA. Kazinform — 1731 та мактаб Starlink интернет тармоғига уланди, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги.
Давлат раҳбарининг топшириғига биноан ҚР Таълим-маориф вазирлиги томонидан таълим соҳасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Улар орасида мактаблар Starlink сунъий йўлдош технологияси ёрдамида юқори тезликдаги интернетга уланди.
Starlink терминаллари ўрнатилгач, мактабларда ўртача интернет тезлиги 150 Мбит/с ни ташкил этади.