Қозоғистонда Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари музокаралар ўтказади

Фото: Фото: ҚР ТИВ

ASTANА. Кazinform – 2024 йилнинг 15-18 май кунлари Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори ёрдамчиси – Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Беат Андрес амалий ташриф билан Астанада бўлади.

Ташрифдан мақсад Ташкилот билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, ташкилот экспертларига, шунингдек, Қозоғистоннинг ижтимоий адолат учун глобал коалицияга қўшилишига техник ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

“Минтақавий директорнинг ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенова, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жақипова, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров, Шунингдек, «Парыз» иш берувчилар миллий конфедерацияси ва Қозоғистон Касаба уюшмалари федерацияси вакиллари иштирок этади”, — деди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган ҳафталик матбуот анжуманида.