Қозоғистонда гўшт ва балиқ консервалари қанча туради
Қозоғистонликлар орасида энг оммабоп консерва маҳсулотлари – мол гўшти консерваси ва “шпрот”лар нархи Kazinform агентлиги мухбири индексида.
Қозоғистонга гўшт консерваларининг асосий етказиб берувчилари Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон, балиқни эса Россия, Беларусь, Хитой ва Латвия етиштириб беради.
Балиқ консервалари
Минтақаларда ўртача бир қути “шпрот”нинг нархи 600 тенге. Бу 160 грамм оғирликдаги стандарт консерва маҳсулотлари. 240 граммлик банканинг нархи 1000 дан 1800 тенгегача.
Энг арзон “шпрот”ларни Қизилўрдада топиш мумкин. 160 грамм оғирликдаги банка 550 тенге туради. Арзонлик бўйича иккинчи ўринда Қостанай. Бу ерда 580 тенгега консерваларни топишингиз мумкин.
Ақтўбе, Кўкшетау, Қарағанди, Жезқазған, Ўскемен, Семей, Чимкент, Петропавл, Павлодар ва Туркистонда “шпрот” нархи 600-700 тенге орасида ўзгариб туради.
Бир оз қимматроқ - 700-800 тенгега бу консерва балиқларини Ақтау, Атирау, Талдиқўрған, Тараз ва Оралда топиш мумкин.
Энг қиммат “шпрот”лар Астана ва Алматида - мос равишда 930 ва 950 тенге.
Консерваланган мол гўшти
Бундай қайта ишланган гўштнинг 350 грамми республика бўйича ўртача 1100 тенге туради.
Минтақалар бўйича энг арзон мол гўшти консерваси Ақтўбе, Кўкшетау, Петропав ва Павлодарда сотилади. Ушбу шаҳарларда бир қутининг нархи 500-800 тенге оралиғида.
Қизилўрда, Қостанай, Қарағанди, Жезқазған, Талдиқўрған, Чимкент, Тараз, Туркистон, Алмати ва Оралда 800 дан 1000 тенгегача бўлган мол гўшти консервасини топиш мумкин.
Астана, Ақтау, Атирау, Кўкшетау, Қизилўрда, Петропавл ва Павлодар шаҳарларида 1000 дан 2000 тенгегача бўлган мол гўшти консервалари сотилади.
Энг юқори нархлар Семей ва Ўскеменда - бир қути учун 2200 тенге.