Уюшманинг мақсади миллий боғлар, давлат идоралари ва бизнес ҳамжамиятлари билан биргаликда мамлакатда табиий туризмни ривожлантириш, биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишдан иборат. Шу боис тадбирда Қозоғистонда экотуризмни такомиллаштириш имкониятлари, миллий боғлар инфратузилмасини яхшилаш, табиий туризм ҳисобига ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва табиий хилма-хилликни максимал даражада сақлаш масалалари муҳокама қилинди.
Анжуманда соҳа вазирликлари, Қозоғистондаги барча миллий боғ ва қўриқхоналар, халқаро жамғармалар, туризм бизнеси, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, экология ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, жамоат арбоблари иштирок этди.