Қозоғистонда долларнинг бугунги курси қандай

Фото: Фото: Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449-453 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 449,1 тенге, сотиб олиш нархи – 451,1 тенге.

Астанада сотиш курси – 449,5 тенге, сотиб олиш курси – 453,5 тенге.

Миллий банкнинг 20 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,14 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,87 тенге.

Алматида Россия рубли 4,83-4,90, Астанада 4,86-4,91 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,53 тенгега ошиб, 450,41 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова