Қозоғистонда долларнинг 8 сентябрдаги расмий курси маълум бўлди
10:19, 08 Сентябрь 2022
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 8 сентябрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи - 473,10 тенге, Россия рублининг ўртача курси 0,05 тенгега ошиб, 7,74 тенгега етди.
Кurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 474 тенге, сотиб олиш курси эса 478 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи 475 тенге, сотиб олиш нархи - 480 тенге.
Россия рубли 7,2 - 7,6 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова