Қозоғистонда долларнинг 31 августдаги расмий курси маълум бўлди
10:01, 31 Август 2022
ALMATY. Kazinform - Нур-Султан ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 468-474 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 468 тенге, сотиб олиш курси эса 473 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи - 470 тенге, сотиб олиш нархи - 474 тенге.
27 август оқшомидаги савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,75 тенгега ошиб, 1 доллар 468,11 тенге бўлди.
ҚР Миллий банкнинг 31 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 468,10 тенге.
Россия рубли 7,25 - 7,55 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова