Қозоғистонда доллар яна 5 тенгега қимматлашди

Фото: None
ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдолар якунларига кўра, доллар курси яна 5,09 тенгега қимматлашди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 453,53 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 26 апрелдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 448,26 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 453 тенге, сотиб олиш 456 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 453,25 тенге, сотиб олиш нархи - 456,50 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова