Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
09:50, 12 Июль 2024
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 473-478 тенгедан сотилмоқда.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 471,9-474,3 тенгедан сотилмоқда.
Астанада доллар курси 473-478 тенге орасида ўзгариб туради.
Миллий банкнинг 12 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 474,26 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,43 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,29 – 5,41 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,23 - 5,43 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,97 тенгега пасайиб, 474,23 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова