Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
09:53, 19 Февраль 2024
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-452 тенгега сотилмоқда.
Миллий банкнинг 19 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 448,68 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 4,85 тенгени ташкил қилди.
Кurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 448-452 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 449,3-451,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,83-4,95 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,69 тенгега ошиб, 448,88 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова