Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
10:24, 01 Август 2024
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-477 тенгега сотилмоқда.
Миллий банкнинг 1 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 473,95 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,50 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 472 – 477 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 474,7 – 476,7 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,31-5,55 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,01 тенгега пасайиб, 474,15 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова