Қозоғистонда доллар ва рублнинг бугунги курси қандай
09:50, 16 Июль 2024
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 471-475 тенгега сотилмоқда.
Миллий банкнинг 16 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 472,49 тенге.
Россия рублининг ўртача курси - 5,41 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 471-475 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 472,7-474,9 тенге орасида ўзгариб туради.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,25-5,37 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,04 тенгега пасайиб, 472,62 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова