Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси

Фото: Фото: Freepik

ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 508-514 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 26 майга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 510,84 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,39 тенге. Евро — 579,7.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 512 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 510 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 579 — 584 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада доллар сотиш курси — 514 тенге, сотиб олиш нархи — 508 тенге. Евро 575 тенгедан сотиб олиниб, 582 тенгедан сотилмоқда.

Айни пайтда Россия рубли валюта айирбошлаш шохобчаларида 6,27 дан 6,45 гача сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 майдаги кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,87 тенгега ошиб, 510,84 тенгени ташкил қилган.