Қозоғистонда доллар, рубл ва евронинг бугунги курси
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 509-515 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банк томонидан 4 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 512,10 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,50 тенге. Евро - 583,64 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 514 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 512 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 583 тенге, сотиш нархи — 587 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 515 тенге, сотиб олиш курси — 509 тенге. Евро 578 тенгедан сотиб олиниб, 585 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,30 — 6,45 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,71 тенгега ошиб, 512,10 тенгени ташкил қилган.