Қозоғистонда доллар нархи яна арзонлашди

Фото: None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 28 июл оқшомига нисбатан 1,77 тенгега пасайиб, 1 доллар эса 477,09 тенгега тенг бўлган.

Миллий банкнинг 29 июлдаги расмий курсига кўра6 1 доллар - 478,78 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 476 тенге, сотиб олиш курси эса 480 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге.

Россия рубли 7,15 - 7,65 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова