Қозоғистонда доллар нархи 2,93 тенгега арзонлашди
16:24, 01 Июль 2023
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,93 тенгега пасайган ва 1 доллар 449,33 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 1 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 452,51 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 449,5 тенге, сотиб олиш курси - 451,5 тенге.
Астанада сотиш нархи - 447 тенге, сотиб олиш нархи - 451 тенге.
Алматида Россия рубли 4,99 – 5,23 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,98 – 5,08 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова