Қозоғистонда доллар нархи 2,84 тенгега қимматлашди
16:00, 26 Июнь 2023
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ кундузги савдолари якунларига кўра, доллар курси 2,84 тенгега қимматлашди, 1 АҚШ долларининг ўртача қиймати эса 450,06 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 26 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447,05 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,32 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448 тенгедан сотилмоқда, 451 тенгедан сотиб олинмоқда. Астанада сотиш нархи - 450 тенге, сотиб олиш нархи - 454 тенге.
Россия рубли 5,15-5,39 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова