Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди

Фото: Фото: Александр Павский/Kazinform

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,85 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 473,22 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 20 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 471,45 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси – 471,5 тенге, сотиб олиш курси – 474,5 тенге.

Астанада сотиш нархи – 469 тенге, сотиб олиш нархи - 473 тенге.

Россия рубли 4,81 - 5,01 тенге орасида сотилмоқда.

 

Муаллиф: Алма Муқанова