Қозоғистонда доллар курси кўтарилди
17:39, 21 Сентябрь 2023
Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,78 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 475,96 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 21 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 473,22 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси – 476 тенге, сотиб олиш курси – 479 тенге.
Астанада сотиш нархи – 474,5 тенге, сотиб олиш нархи – 478,5 тенге.
Россия рубли 4,85 - 5,01 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова