Қозоғистонда доллар курси арзонлашди

Фото: Фото: Мухтор Холдорбеков / Kazinform

ALMATY. Кazinform - Фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,16 тенгега пасайиб, 1 доллар 459,60 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 20 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 459,75 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 458,1 тенге, сотиб олиш курси эса 460,7 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада эса сотиш нархи - 458 тенге, сотиб олиш нархи - 463 тенге.

Алматида Россия рубли 5,23-5,45 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси нархи - 5,1 – 5,35 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова