Қозоғистонда доллар курси 459 тенгега тушди
16:04, 07 Апрель 2022
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги(КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КASE фонд биржасидаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 3,99 тенгега арзонлашди.
1 доллар 458 87 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 7 апрелдаги расмий курси 1 доллар учун 462,22 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 461,15 тенге, сотиб олиш 464,41 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи 460,80 тенге, сотиб олиш нархи эса 464,26 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова