Қозоғистонда доллар курси 12 тенгега қимматлашди

Фото: Фото: Kazinform

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 12,8 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 518,31 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 524 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 520 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 566-573 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 526 тенге, сотиб олиш нархи - 520 тенге. Евро 570 тенгедан сотилмоқда, 576 тенгедан сотиб олинмоқда.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,93-6,00 орасида сотилмоқда.

Миллий банкнинг 7 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 504,34 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,97 тенге. Евро - 556,34 тенге.