Қозоғистонда доллар кетма-кет учинчи кун арзонлашмоқда
16:00, 15 Ноябрь 2023
Биржа (КАSЕ) савдолари якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,10 тенгега пасайган, 1 доллар эса 461,53 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 15 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 463,65 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 463,9 тенге, сотиб олиш курси эса 466,3 тенгени ташкил қилмоқда.
Астана шаҳрида эса сотиш нархи - 461 тенге, сотиб олиш нархи - 466 тенге.
Алматида Россия рубли 5,03-5,13 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,05-5,25 тенгега сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова