Қозоғистонда доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 517-523 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банк томонидан 28 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 520,39 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,63 тенге. Евро - 609,58 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 521 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 519 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 607 тенге, сотиш нархи — 611 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 523 тенге, сотиб олиш курси — 517 тенге. Евро 603 тенгедан сотиб олиниб, 610 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,50 — 6,63 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,02 тенгега ошиб, 520,39 тенгени ташкил қилган.