Қозоғистонда доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 516-522 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банк томонидан 10 июлга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 518,97 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,64 тенге. Евро - 607,30 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 520,7 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 519 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 606 тенге, сотиш нархи — 610 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 522 тенге, сотиб олиш курси — 516 тенге. Евро 605 тенгедан сотиб олиниб, 611 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,50 — 6,65 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,61 тенгега пасайиб, 518,97 тенгени ташкил қилган.