Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 4 март оқшомига нисбатан 1,92 тенгега кўтарилиб, 1 доллар учун 501,64 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 5 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 499,20 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 505,58 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш 520 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 515,45 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи эса 520,47 тенге.