Қозоғистонда доллар 470 – 475 тенге орасида сотилмоқда
09:41, 04 Июль 2024
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 470-475 тенгега сотилмоқда.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 474,1-476,5 тенгедан сотилмоқда. Астанада доллар курси 470-475 тенге орасида ўзгариб туради.
Миллий банкнинг 4 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 472,57 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,40 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,25 – 5,37 тенге атрофида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,17 - 5,37 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,81 тенгега ошиб, 472,71 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова