Қозоғистонда доллар 450 – 454 тенге орасида сотилмоқда
09:51, 08 Февраль 2024
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 450-454 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Миллий банкнинг 8 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 452,14 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,96 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 450,5 тенге, сотиб олиш нархи – 454,5 тенге. Алматида сотиш курси – 451,7 тенге, сотиб олиш курси – 454,1 тенге.
Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,85-4,99 оралиғида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,17 тенгега пасайиб, 452,20 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова