Қозоғистонда доллар 446 – 450 тенге орасида сотилмоқда

Фото: Фото: Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-450 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 446,9 тенге, сотиб олиш нархи – 449,3 тенге. Астанада сотиш курси – 446 тенге, сотиб олиш курси – 450 тенге.

Миллий банкнинг 25 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 445,43 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.

Алматида Россия рубли 4,97-5,11, Астанада 4,9-5,1 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,15 тенгега ошиб, 445,77 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова