Қозоғистонда давлат таълим гранти эгалари рўйхати маълум бўлди
Грантлар танловида иштирок этиш учун 94 000 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Бу ўтган йилга нисбатан 14 мингтага кўпдир.
Республика комиссияси йиғилиши якунларига кўра давлат грантлари тайинланди. Комиссия таркибига Қозоғистон Республикаси Мажилиси депутатлари, тегишли давлат органлари, таълим соҳаси касаба уюшмалари, Қозоғистон Республикаси Миллий тадбиркорлар палатаси, Қозоғистон Республикаси Олий таълим муассасалари уюшмаси ва жамоат ташкилотлари вакиллари кирдилар.
Қайд этиш жоизки, жорий йилда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, аҳоли зич жойлашган ғарбий һудудлар ва янги ташкил этилган вилоятлар ёшлари учун грантлар ажратилди. Педагогика, муҳандислик, IТ касблари ва табиий фанлар Атирау вилоятига - 1500 та, Манғистау вилоятига - 1500 та, Улитау вилоятига - 300 та, Жетису вилоятига - 300 та, Абай вилоятига - 500 та, Чимкент шаҳрига - 400 та, Туркистон вилоятига 500 та грантлар ажратилган.
Битта грант ўринлари учун энг йирик танлов «Стоматология» учун бўлди. Мазкур мутахассислик бўйича бир ўрин учун 22 нафар абитуриент кураш олиб борди. Кейинги ўринларда «Халқаро муносабатлар ва дипломатия» (14 нафар), «Ҳуқуқ» (11 нафар), «Мусиқа ўқитувчиси тайёрлаш», «Жисмоний тарбия ўқитувчилари тайёрлаш» ва «Психология» (10 нафар) бўлди.
Грантга даъвогарлар орасида боллар тенглиги бўйича устувор ҳуқуқларга эга бўлган 20 000 га яқин абитуриентлар, жумладан, «Олтин белги» совриндорлари, халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, ўқув аълочилари ҳам бор. Шунингдек, грантларни мувофиқлаштиришда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг квоталари ҳисобга олинди.
Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш 25 августга қадар амалга оширилади.
Грант эгалари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.