Қозоғистонда дам олиш кунларида совуқ пасаяди

Фото: Фото: Pixabay

ASTANA. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 2—4 март кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қозоғистоннинг аксарият қисмида салбий ҳарорат фонига қарамай, келгуси кунлар баҳорга хос қуёшли бўлади.

Ҳатто мамлакат шарқида ҳам кечаси минус 36 даражадан минус 20 даражагача совуқ аста-секин заифлашади.

Фақат республиканинг шимол, шарқ ва жануби-шарқий ҳудудларида циклонлар таъсирида ёғингарчилик кутилмоқда, яхвонлик ҳосил бўлади, шамол тезлиги кучаяди.

Ҳаво асосан булутли бўлади.