«Коронавирус билан касалланган аёлнинг 9 апрелда кўзи ёриди. Янги туғилган чақалоқда COVID-19 вируси йўқлиги аниқланди», - деди Қизилўрда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жақсилиқ Абдусаметов.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қизилўрда вилоятида коронавирус билан касалланган ҳомиладор аёлнинг кўзи ёриди. Чақалоқнинг оғирлиги 2970,0 грамм ва бўйи 51 сантиметр.
Қизилўрда вилоятида 104 киши коронавирус билан касалланган, шундан 4 та ҳолат бугун қайд этилди.